Қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 03-июл кунидан бошлаб Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳ кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Ёпиладиган қисм: ТХАЙ-Оҳангарон шоҳ кўчалари айланма ҳаракатидан - Оҳангарон шоҳ кўчаси бўйлаб Шарқ ЙПХ масканигача бўлган қисми.
Ишларни бажариш муддати: 2025-йил 03-июл кунидан 10-июл кунига қадар давом этади.
Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиб, Хусайн Бойқаро, Паркент йўли, Хонободтепа, Шохимардон кўчаларидан ҳаракатланишлари тавсия этилади.