21 Март 2026 йил 74

Ҳурматли ҳамкасблар, муҳтарам ички ишлар органлари фахрийлари, азиз ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!

Сизларни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан уйғониш, янгиланиш, гўзаллик ва нафосат рамзи бўлмиш улуғ айём — Наврўз байрами билан самимий муборакбод этаман.
Баҳорги тенгкунлик — Наврўз азал-азалдан халқимизнинг эзгу орзу-интилишларини ўзида мужассам этган, тинчлик-осойишталик, қардошлик ва биродарлик, меҳр-оқибат ва мурувват, саховат ва бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик каби умуминсоний қадриятларни улуғловчи қутлуғ байрамдир. Дарҳақиқат, тинч ва осуда юртга байрамлар ярашади.
Юртимизда ҳукм сураётган ана шундай тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ички ишлар органларида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эса ходимларнинг янада шижоат ва садоқат билан ишлашига хизмат қилмоқда.
Азиз юртдошлар!
Мана шу қутлуғ айём арафасида барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахту саодат, оилаларингизга тотувлик ва фаровонлик, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч ва обод бўлсин!
Жонажон Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган барча эзгу ишларимизга омад ва зафарлар ҳамиша ёр бўлсин!

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси
бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаев

Барча янгиликлар

Text to speech