12 Июл 2022 йил 1432

Учтепа туманидаги ўғрилик жинояти

Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон ҳудудида ҳаво анча иссиқ бўлиб, баъзан кундузи ҳаво ҳарорати қирқ даражадан ҳам ошиб кетди. Кўпчилигимиз қуёш ботганидан кейин уй деразаларини очиб, кечки салқиндан баҳраманд бўламиз.

Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани, Саккокий кўчасида жойлашган уйлардан бирида яшовчи 37 ёшли Aзиз Ж. ҳам оқшом чоғида кўчага қараган хонасининг деразаларини очган ва 2.000.000 сўмлик “Самсунг A10” русумли уяли телефонини қувватлантириш учун қўйиб, хонадан чиқиб кетган. Aммо эрталаб у қаровсиз қолдирган телефони жойида йўқлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этган номаълум фуқаронинг шахси аниқланиб, қўлга олинган. У 35 ёшли Нурбек Ж. бўлиб чиқди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Уйингизни "кутилмаган меҳмонлар" ташрифидан ҳимоя қиладиган деразаларга белгиланган ҳимоя воситаларини ўрнатишингизни тавсия қиламиз!

Барча янгиликлар

Text to speech