Шаҳар 3-сектор раҳбари – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов Учтепа туманидаги “Кўкча оқтепа” маҳалласида навбатдаги сайёр қабулни ўтказди. Шунингдек, сайёр қабулда Учтепа тумани ҳокими ҳамда туман ИИО ФМБ бошлиғи ҳам иштирок этдилар.
Қабул давомида 60 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 26 таси жойида ҳал этилди, 3 та мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Мурожаатларда аҳоли бандлигини таъминлаш, моддий ёрдам ва даволанишга йўлланма олиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммолар каби масалалар муҳокама қилинди.
Бир қатор мурожаатлар бўйича тегишли соҳаларнинг масъул ходимларига топшириқлар берилди. Ҳар бир мурожаат Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан назоратга олинди.