29 Декабр 2025 йил 138

Учтепа туманида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва тезкор ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Унда Учтепа тумани ҳокими Бунёд Мамаджанов, туман прокурори Саидкарим Мухтаров, туман ИИБ бошлиғи Акмал Баҳрамов ҳамда Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ғиёс Досмуҳамедов иштирок этиб, маҳаллалардаги ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

Қабул давомида:
➖ бандлик, тадбиркорлик ва имтиёзли кредитлар,
➖ таълим ва касб-ҳунар йўналтириш,
➖ ҳуқуқий маслаҳатлар,
➖ ижтимоий ва оилавий муаммолар
бўйича мурожаатлар тингланди ва ҳар бири масъуллар томонидан назоратга олинди.

Туман раҳбарияти ёшлар билан ишлаш комиссияси орқали барча масалалар манзилли ечим топиши, мурожаатчилар билан индивидуал ишланиши ва ижро муддати қатъий назорат қилинишини таъкидлади.

Ёшлар томонидан билдирилган таклифлар келгусида янги ташаббус ва лойиҳаларни шакллантириш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

© Учтепа туман ҳокимлиги

Барча янгиликлар

Text to speech