1 Июл 2022 йил 3348

Туркия миллий полиция Академияси делегацияси Тошкент шаҳар ИИББга ташриф буюрди

Туркия миллий полиция Академияси бошлиғи ўринбосари Фатиҳ Инал бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлишди.

Меҳмонларни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари подполковник Улуғбек Агзамходжаев кутиб олди. Делегация раҳбари ва аъзоларига Тошкент ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг тузилмаси ва асосий вазифалари, ислоҳот ва истиқболдаги режалар ҳақида қисқача сўзлаб берилди.

Сўнг меҳмонлар Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази ва “Шон-шараф” музейи билан танишиб чиқишди. Делегация аъзоларига Ахборот мультимедиа маркази фаолияти ҳақида сўзлаб берилди. “Шон-шараф” музейига ташриф давомида меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинган республика ички ишлар органлари шаклланишининг турли босқичларида ишлатилган форма-кийимлари, авто ва мототранспорт, махсус восита ва қуроллар экспозициялари уларда катта қизиқиш уйғотди.
Сўнг меҳмонлар Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларида, хусусан Амир Темур музейида бўлдилар. Музейда бўлган жаноб Фотиҳ Инал буюк аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

Бундан ташқари меҳмонлар Тошкент шаҳар ИИББ патрул-пост хизмати фаолияти билан танишиб, ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Ҳозирда Туркия миллий полиция Академияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech