1 Июл 2025 йил 1341

Тунги хизматга жалб қилинган ходимлар учун йўриқнома ўтказилди

Шаҳримизда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари туну кун хизмат олиб бормоқда. Патруль-пост хизмати бригадасида пойтахт ҳудудида хизматга жалб қилинган ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари учун тунги йўриқнома бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари иштирок этди.

Бош бошқарма бошлиғи ўз нутқида Президентимиз томонидан имзоланган 1-сонли қарор ижросини таъминлашда барча ИИО ходимлари масъулият билан ёндашиши, тунги хизматга жалб қилинган ходимлар маҳалла ҳудудлари, кўнгилочар масканлар, савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ҳамда аҳоли гавжум жойларда профилактик суҳбатлар ўтказишини, ҳар бир ходим тинчлик ва осойишталикни сақлашда сергак бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Барча янгиликлар

Text to speech