22 Март 2025 йил 946

Тунги хизмат фаолияти ўрганилди

Юртимизда кезаётган Наврўз шукуҳи ҳар бир хондонга кириб бормоқда. Болалар кўзидаги қувонч, катталарнинг эртанги кунга бўлган ишончи кўчаларда эмин-эркин юрган халқимизнинг табассумидан ҳам маълум. Мана шу тинчлик ва осойишталикни сақлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари туну кун халқ хизматида.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ Шайхонтоҳур ҳамда Чилонзор туманларида ички ишлар органлари ходимларининг тунги хизмат фаолиятини ўрганди. Ходимлар иш фаолиятини янада яхшилаш мақсадида бош бошқарма бошлиғи томонидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech