23 Июн 2025 йил 393

Туманларда сайёр қабуллар давом этмоқда

Куни кеча Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, подполковник Алишер Муродов томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқароларнинг муаммолари, таклиф ва мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат синчиклаб ўрганилиб, уни ҳал этиш юзасидан масъул раҳбар ва мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Шу куни 26 нафар фуқаро ўз мурожаатлари, таклиф ва муаммолари билан иштирок этди. 12 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 11 та мурожаат муддат талаб этганлиги сабабли назоратга олиниб, белгиланган муддатда кўриб чиқиш учун масъулларга топшириқлар берилди, 3 нафар фуқаро туманда намунали хизмат олиб борган ходимларга миннатдорчилик билдирди.

Қабул жараёнида шунингдек, 3 нафар фуқарога фуқаролик ID-карталар тантанали равишда топширилди.

Сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқот ўрнатиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ва фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech