14 Май 2025 йил 429

Туманлар кесимида ўтказилаётган тадбирлар

Президентимизнинг жорий йил январдаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорининг ижросини таъминлаш борасида пойтахт ИИББ томонидан қатор тадбирлар белгиланган. “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш”, “Маънавият ойлиги”, “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги каби кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Тошкент Кимё халқаро унверситетида ҳам бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ бошлиғи, подполковник Б.Анваров ва университет ректори К.Ахмеджанов иштирок этди. Университет талабалари билан ўтказилган очиқ мулоқот талаба ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ёт, бузғунчи ғоялар, гиёҳвандлик моддалари таъсиридан сақлаш масалаларига қаратилди. Мулоқот чоғида маърузачилар гиёҳвандликнинг инсон онги ва руҳиятига таъсири, аянчли оқибатлари, ижтимоий тармоқлардаги таҳдидлар ва киберфирибгарликлардан огоҳ бўлишга чақирди. Шу билан бирга талабаларни ўйлантираётган масалалар, уларнинг муаммолари билан қизиқиб, биргаликда ҳал қилиш чораларини белгилади. Шунингдек, “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ҳамда “Қўриқлаш” хизмати ходимлари билан биргаликда тумандаги мавжуд ҳовлилар, кўп қаватли уйлар хонадонлари, нотурар объектларни қўриқлаш пультига улаш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ўрганилди. Тумандага хонадонларнинг 732 таси, мингдан ортиқ нотурар объектларнинг 509 таси туман қўриқлаш марказига улангани паст кўрсаткич эканлиги қайд этилди. Ходимлар ва мутасаддилар олдига бу йўналишдаги ишлар суръатини кучайтириш вазифаси қўйилди. Хусусан, кўча ва жамоат жойларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Худди шундай тадбир пойтахтнинг Чилонзор туманида ҳам ўтказилди. Аҳоли яшаш хонадонлари, нотурар объектларни қўриқловга олиш ишлари туман ИИО ФМБ ҳамда “Қўриқлаш" бўлими томонидан ўрганилиб, бу ишларни жадаллаштириш, аҳоли орасида ишончли ва кафолатли қўриқлов хизмати, унинг афзалликлари, қулайлиги ва ҳамёнбоплиги бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш вазифалари белгиланди. Бу борадаги ишлар пойтахтнинг барча туманларида давом эттирилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech