27 Январ 2023 йил 608

Товламачилик қилган шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Учтепа тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 28 ёшли Ш.Ф. 29 ёшли С.М. билан танишиб, ўзаро ёзишиб юришган. Бироз вақтдан сўнг, Ш.Ф. аёлнинг турмуш ўртоғига юборган фотосуратларини ўзининг телефонига юклаб олиб, ошкор қилиш билан қўрқитиб, унинг тилла тақинчоқлари ва пулларини эгаллаб олган. Аёлнинг аризасига асосан, Ш.Ф. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech