3 Июн 2024 йил 1557

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида мурожаатлар тўлиқ назоратга олиниши, зарур бўлганда жойларга чиқиб ўрганилиши ва давлат идораларининг улар учун доим очиқлиги таъминланмоқда.

Ўз навбатида, Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан туманларда сайёр қабуллар ўтказилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг май ойи давомида бош бошқарма бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов томонидан тасдиқланган жадвал асосида Учтепа, Сергели, Яшнобод, Янгиҳаёт, Бектемир, Чилонзор, Яккасарой, Мирзо Улуғбек ҳамда Миробод туманларида сайёр қабуллар ўтказилди.

Мазкур қабулларда жами 117 нафар фуқаро қабул қилинди. Мурожаатчиларнинг 4 нафари қилинган мурожаатлари юзасидан миннатдорчилик билдиришган бўлса, 15 нафар фуқаро моддий ёрдам олиш, 7 нафар фуқаро ишга жойлаштириш, 5 нафар фуқаро коммунал тўловлардан қарздорлиги, 13 нафар фуқаролар уй-жой олиш, 2 нафар фуқаро ўқиш ва 3 нафари паспорт алмаштириш масаласида ёрдам беришни сўради.

Шунингдек, 54 та мурожаат терговга қадар текширув ва жиноят ишлар билан боғлиқ, 14 та мурожаат ички ишлар сафига қабул қилиш, бошқа вилоятда ишни давом эттириш каби масалаларда бўлган.

Келиб тушган 117 та мурожаатлардан 67 таси ижобий ҳал этилиб, 29 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 21 та мурожаат ижобий ҳал этилиши юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилган ва назоратга олинган. 

Барча янгиликлар

Text to speech