26 Октябр 2022 йил 2740

Тошкент шаҳар ИИББда ички ишлар органлари ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Тадбир аввалида Тошкент шаҳар ИИББ ва соҳавий хизматлар шахсий таркиби, ички ишлар органлари фахрийлари ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ИИВ оркестри садолари остида бош бошқарма ҳовлисида ўрнатилган ёдгорлик пойига гуллар қўйдилар.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Aзиз Ташпулатов йиғилганларни касб байрами билан табриклаб, ходимларнинг жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги меҳнатини, фахрийларининг ёш авлод тарбиясида тутган ўрни беқиёс эканлигини ҳамда хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг жасоратини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига “Aъло хизматлари учун”, “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, дипломлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир якунида, йиғилиш қатнашчиларига байрам концерти намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech