Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Дунёнинг янги геосиёсий муаммолари” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон миллий университети вакили Жахонгир Акрамов маъруза қилди. У ўз маърузасида, геосиёсат - сиёсий тафаккурнинг йўналиши, ҳудудни назорат қилиш тушунчаси, турли давлатлар ва давлатлараро бирлашмаларнинг таъсир доираларини тақсимлаш, шунингдек қайта тақсимлаш қонуниятлари эканлигини, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятида ўзига хос ўрин тутишини, мустақил давлат сифатида халқаро алоқаларни ўрнатиши ҳамда янада ривожлантириш учун стратегик имкониятларга эга эканлигини таъкидлаб ўтди. Тадбирнинг иккинчи қисмида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.