15 Октябр 2022 йил 1904

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ёшлар билан долзарб мавзуда суҳбат ўтказишди

Жаҳон иқтисодиёт ва дипломатия университети Академик лицейи ўқувчилари ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аҳлоқ-одоб ва ОИТС касаллиги юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ тезкор-қидирув хизмати ва Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ масъул ходимлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази вакиллари ҳамда ушбу ўқув муассасаси ўқитувчилари иштирок этишди.

Тадбир бошида мутахассислар томонидан, ёшлар томонидан содир қилинаётган жиноятларни олдини олишга қаратилган мавзу юзасидан тушунчалар берилди, шунингдек ОИТС касаллигини келиб чиқиш ва тарқалишини олдини олиш юзасидан маъруза қилинди ҳамда шу мавзу бўйича тайёрланган видео-ролик намойиш этилди.

Учрашув давомида лицей ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.

Барча янгиликлар

Text to speech