1 Декабр 2022 йил 1171

Юнусобод туманидаги “Ўзбекистон Мустақиллиги” маҳалласида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Aзиз Ташпулатов Юнусобод туманидаги “Ўзбекистон Мустақиллиги” маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказди. Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, Бош бошқарманинг масъул ходимлари ҳамда мутассади ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Сайёр қабул давомида фуқаролардан 35 тадан зиёд мурожаатлар келиб тушди ва аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. 4 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Мурожаатларда асосан соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, имтиёзли кредит, маҳалла ҳудудида мактабгача таълим муассасасини қуриш, ободонлаштириш каби масалалар кўтарилди. Шунингдек, қабул давомида 6 нафар ёшларга зарур жиҳозлар, касб-ҳунар ўрганиш курсларида ўқиш ҳамда контракт тўловини тўлаш учун сертификатлар, шунингдек, ногиронлиги бўлган 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари топширилди.
Бу каби учрашувлар шаҳарнинг барча туманларида ўтказилмоқда.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: