22 Октябр 2022 йил 2254

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг Сергели туманидага сайёр қабули

Куни кеча, Хорижий тиллар марказида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда Тошкент шаҳар ИИББ соҳавий хизмат раҳбарлари, туман ҳокими, барча сектор раҳбарлари ва мутассадди ташкилотлар вакиллари қатнашиб, кўплаб мурожаатлар жойида ҳал этилишига эришилди.

Учрашув давомида 46 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Мурожаатлар асосини ўзини-ўзи банд қилиш, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий масалалар, коммунал хизматлар, уй-жой таъмирлаш, кредит ва субсидиялар олишга оид масалалар ташкил этди. 8 та мурожаатлар юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, 14 нафар фуқароларларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди. Қолган 28 та мурожаатларни ижобий ҳал этилиши бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг сайёр қабуллари давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech