30 Март 2022 йил 2127

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Сергели туманида ўтказилди

Пойтахт ИИББ бошлиғи Азиз Ташпулатов, Сергели тумани прокурори Анвар Умаров, ҳоким Элбек Шукуров, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Бахтиёр Алимовлар Сергели туманида фуқароларнинг сайёр қабулини ўтказди.

Қабулда 50 нафарга яқин фуқаро ўз муаммолари билан мурожаат қилди, 30 нафарининг муммоларига шу ернинг ўзида ижобий ечим топилди. Қолган фуқароларнинг муаммосига ечим топиш мақсадида масъулларга топшириқлар берилди ва муддатлари белгиланди.

Пробация ҳисобида турган 5 нафар фуқаро муддатдан олдин жазодан озод қилишни сўраб мурожаат қилди. Шу ернинг ўзида сайёр суд ўтказилиб, уларнинг ҳужжатлари ўрганилди, тузалиш йўлига ўтганлиги инобатга олиниб, жазодан муддатидан олдин озод қилинди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган 5 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини-ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари топширилди. Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 3 нафар ёшларга сафарбарлик чақирув резерви бўйича харажатлари қоплаб берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech