Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Яккасарой тумани ёшлари билан учрашди
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви Яккасарой туманидаги “Дўстлик” боғида бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Анвар Сайфутдинов, ИИББ бошлиғининг ўринбосарлари, туман сектор раҳбарлари ва ўринбосарлари, туман Мудофаа ишлари бўлими вакиллари, соҳавий хизмат раҳбарлари, 220 дан ортиқ фуқаролар, шундан 160 нафар ёшлар вакиллари қатнашдилар. Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масала ва муаммолар юзасидан бевосита ИИББ бошлиғига ҳамда туманнинг масъул шахсларга мурожаат қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Тадбир давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож 6 нафар ёшларга зарур жиҳозлар ажратилганлиги тўғрисидаги, 7 нафар ёшларга эса олий ва профессионал таълим контракт тўловини қоплаш юзасидан сертификатлар топширилди. Шунингдек, учрашув давомида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ёшлар билан сайёр қабули ҳам ўтказилди. Сайёр қабулда 65 нафар ёшлар ва фуқаролар турли хил масалалар билан мурожаат этишди. Мурожаатларнинг аксариятига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган масалаларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилиб, ҳар бири назоратга олинди. Тадбир якунида ИИББ бошлиғи томонидан, учрашувда фаол қатнашган 30 нафар ёшларга эсдалик совғалари берилди. Бу каби учрашувлар шаҳарнинг барча туманларида ўтказилмоқда.