4 Октябр 2022 йил 1455

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Бектемир тумани ёшлари билан учрашди

Пойтахтимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-сектор раҳбари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Aзиз Ташпулатов ёшларга катта эътибор қаратмоқда. Ёшлар билан навбатдаги учрашув Бектемир туманида бўлиб ўтди. Тадбирда ИИББ бошлиғининг ўринбосарлари, туман ҳокими, Бектемир тумани ИИО ФМБ бошлиғи, Мудофаа ишлари бўлими вакиллари, сектор ҳамда соҳавий хизмат раҳбарлари, 150 дан ортиқ фуқаролар қатнашдилар. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўз нутқида, Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган имкониятлар, ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда ушбу турдаги жиноятларни олдини олиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Учрашув давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган 10 нафар ёшларга субсидия ажратилганлиги тўғрисида сертификатлар топширилди. Шунингдек, тадбирда муайтай, таэквондо бўйича халқаро мусобақалар ва қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионатида совринли ўринларни қўлга киритган спортчилар тақдирланиб, мусобақа ғолибларига эсдалик совғалари топширилди. Сайёр қабул давомида 35 нафардан зиёд ёшлар турли хил масалалар билан мурожаат этишди. Ҳар бир мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилиб, ижроси назоратга олинди.
Бу каби учрашувлар шаҳарнинг барча туманларида ўтказилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech