1 Ноябр 2022 йил 1983

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Самарканд - Янги Ўзбекистоннинг туризм маркази” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент давлат шарқшунослик университети ўқитувчиси Равшанжон Рисқулов маъруза қилди. У ўз маърузасида, Самарқанд - жаҳон цивилизацияси тарихида алоҳида ўрин тутишини, кейинги йилларда Самарқандни халқаро туризмнинг асосий марказига айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига “Ўзбекистон 24” телеканали томонидан тайёрланган “Олий Мажлис: ҳафта ичидаги воқеликлар” ахборот дастури намойиш этилди.
Тадбир якунида, ходимларга навбатдаги унвонлар тантанали равишда топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech