Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Халқ конституцияси билан халқчил давлат сари” мавзусига бағишланди. Тадбирда Тошкент давлат юридик университети вакили, юридик фанлари доктори Олимжон Нарзуллаев маъруза қилди. У ўз нутқида, янгиланган Конституция янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштиришини, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлигини, лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этганлигини, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилиши ва кафолатланиши қайд этилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.
Тадбир якунида айрим ходимларга навбатдаги унвонлар топшириш маросими бўлиб ўтди.