18 Июл 2022 йил 1220

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” – шарқона тарбия асоси мавзусига бағишланди. Тадбирда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети доценти, фалсафа фанлар номзоди Марҳабо Собирова маъруза қилди. У ўз маърузасида атоқли ўзбек шоири, ёзувчиси, публицист, драматург ва жамоат арбоби Aбдулла Aвлоний ижоди ҳақида ҳамда у жадидчиликнинг кўзга кўринган намояндасилигини, “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асари илмий-педагогик мероснинг юқори чўққиси эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, муаллиф ўз асарида таълим ҳамда ёш авлод тарбияси ҳақидаги ўз қарашларини тизимли баён этганлиги маълум бўлди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида иштирокчилар “Таҳлилнома” ахборот дастурида намойиш этилган Туркманистон Президенти Сердар Бердимухамедовнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи ҳақидаги лавҳани томоша қилдилар.

Барча янгиликлар

Text to speech