6 Июн 2022 йил 1440

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси 2 та мавзуга бағишланди. Тадбирда биринчи маърузани Ўзбекистон Республикаси Халқаро арбитраж суди вакили Шерали Юсупов тайёрлади ва у ўз маърузасида Халқаро арбитраж суди фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, у арбитраж суд бу - тадбиркорлик фаолиятида юзага келадиган низоларни ҳал этишга ёрдам берадиган мустақил суд органи эканлигини таъкидлади.

“Тил - миллат бойлиги” мавзусига бағишланган иккинчи маъруза Ўзбекистон Давлат жахон тиллари университети вакили томонидан тайёрланди. У ўз маърузасида, тил орқали халқнинг тарихи, маданияти ва анъаналари акс эттирилишини ҳамда ўзбек тили мамлакатимиз учун мустақиллик ва ўзликни англаш рамзи эканлигини таъкидлади.
Тадбирнинг иккинчи қисмида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech