10 Январ 2026 йил 885

Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида Олмазор тумани "Қичқириқ" маҳалласида содир этилган жиноятларнинг муҳокамаси бўлиб ўтди

Йиғилишда жиноят содир этилишининг объектив ва субъектив сабаблари муҳокама қилиниб, масъуллардан тушунтиришлар сўралди.

Таҳлилларга кўра, туманнинг "Қичқириқ" маҳалласида 2025 йилнинг 12 ойида 8 та жиноят қайд этилган, шундан 4 таси олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни ташкил этган.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда, "Қичқириқ" МФЙ "маҳалла еттилиги" ва "ижтимоий профилактика"га масъул бўлган мутасаддиларга маҳалладаги ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, улар билан индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, ҳал этилиши юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech