Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида Мирзо Улуғбек тумани "Хабиб Абдуллаев" маҳалласида содир этилган ўта оғир турдаги қотиллик жиноятининг муҳокамаси бўлиб ўтди
Йиғилишда қотиллик жинояти содир этилишининг объектив ва субъектив сабаблари муҳокама қилиниб, масъуллардан тушунтиришлар сўралди.
Таҳлилларга кўра, туманнинг "Хабиб Абдуллаев" маҳалласида жорий йилнинг 12 ойида 10 та жиноят қайд этилган, шундан 3 таси олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни ташкил этган.
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда, "Хабиб Абдуллаев" МФЙ "маҳалла еттилиги" ва "ижтимоий профилактика"га масъул бўлган мутасаддиларга маҳалладаги ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, улар билан индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, ҳал этилиши юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.