14 Феврал 2026 йил 326

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати биносида пойтахт аҳлининг мурожаатларини ўрганиш мақсадида, Бош бошқарма бошлиғи ўринбосарлари томонидан шахсий қабуллар ўтказилди. Унда асосий эътибор йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ички ишлар органлари соҳасига хизматга кириш ва хизматни ўташ масалалари билан боғлиқ мурожаатлар тингланди. Қабулга юридик ҳамда фуқаролардан олтмишга яқин мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларда юқоридаги соҳавий хизматлар фаолияти билан боғлиқ масалаларни, келтирилган важ-карсонлар, маълумотларни атрофлича ўрганиш давомида ўнга яқини қабулхонанинг ўзида ижобий ҳал этилди. Йигирматаси бўйича ҳуқуқий тавсиялар ҳамда малакали маслаҳатлар берилди. 15 та мурожаатларда келтирилган далилларга ҳуқуқий баҳо бериш учун пухта текширувлар ўтказилиши юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижро муддатлари белгиланди ҳамда назоратга олинди. Ваколатли раҳбар ходимлар томонидан тизимли равишда пойтахт аҳолисининг муаммоларини ўрганиб, уларни қонуний ҳал этиш, ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлаш, ҳуқуқий тўғри маслаҳат ва тавсиялар беришга қаратилган мазкур амалий қабуллар фуқароларнинг адолатга, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида амалга оширилаётган ишларга ишончини орттирмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech