16 Феврал 2026 йил 158

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг навбатдаги қабули Бош бошқарма биносида ўтказилди.

Қабулга ташриф буюрган шахслар учун барча қулай шарт-шароитлар, муҳит яратилди. Раҳбарият қабулига 60 нафар юридик ҳамда жисмоний шахслардан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатчиларнинг муаммоларини тинглаш, баён этилган важ-карсонлар, кўтарилган масалаларни ўрганиш давомида уларнинг 15 таси қабулхонанинг ўзида ижобий ҳал этилди. 8 таси бўйича малакали ҳуқуқий тавсия ва таклифлар берилди. Ўрганиб қонуний хулоса чиқариш учун қўшимча муддат талаб этиладиган 29 та мурожаатларнинг ижроси бўйича соҳавий хизмат раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, назоратга олинди. Мурожаатлар мазмун-моҳиятига кўра: суриштирув ва тергов ҳаракатлари, мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, терговга қадар текширув, ички ишлар ходимлари ҳатти-ҳаракатига эътироз, тергов-суриштирув масаласи билан боғлиқ жамоавий мурожаат, йўл белгиларини ўрнатиш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларга оид, пробация ҳисобидан чиқариш, оила-турмуш доирасида келишмовчиликлар, жамоат тартиби ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш кабиларни ташкил этди.

Барча мурожаатлар раҳбарият томонидан эътибор билан тингланиб, уларда келтирилган масалаларга ечим топиш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмаларнинг берилиши, аҳолининг адолатга, қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган ишончини янада орттиришга хизмат қилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech