14 Сентябр 2025 йил 343

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди

Фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, уларни ваколат доирасида ижобий ҳал этиш халқ фаровонлиги ва осойишталигини сақлашда муҳим вазифа ҳисобланади. Шу боисдан юртимиздаги барча ички ишлар идоралари томонидан ҳар ҳафта фуқаролар қабули ўтказилиб келинмоқда. Жумладан Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг шахсий қабули бош бошқарма биносида ташкил этилди.

Унда 43 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг турли мазмундаги мурожаатлари кўриб чиқилди. Уларнинг 12 таси жойида ижобий ҳал этилди. Яна 10 таси бўйича малакали ҳуқуқий тавсиялар берилди. 21 та мурожаатларни ўрганиш чоғида ундаги муаммо сабабларини ўрганиш қўшимча вақт талаб қилганлиги боис ижро муддати ўрнатилиб, текширувлар якуни бўйича тайёрланган хулоса тўғрисида мурожаатчига ёзма маълумот берилиши белгиланиб назоратга олинди.
Қабул давомида ўрганилган 43 нафар фуқароларнинг мурожаатлари мазмунига кўра: 16 таси суриштирув ва тергов ҳаракатлари, 7 таси мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, 6 та мурожаат ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш ва қайта тиклаш, 2 таси эса кадрларга оид бошқа масалалар, 4 нафар фуқаролар светафор ва йўл белгиларини ўрнатиш бўйича мурожаат қилишди. Бундан ташқари мурожаатларнинг 2 таси оила-турмуш доирасидаги келишмовчиликлар ва ижтимоий масалада ёрдам кўрсатиш, 4 таси эса ички ишлар ходимлари фаолияти билан боғлиқ масалаларни ташкил этди.

Бундай қабуллар давлат идоралари ва халқ ўртасидаги ишончнинг янада мустаҳкамланишида кўприк вазифасини ўтаб келмоқда ҳамда ИИОлари ва фуқароларнинг ўзаро ҳамкорликларини кучайтириш учун хизмат қилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech