Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг шахсий қабули бўлиб ўтди
Аҳоли мурожаатларини бевосита ўрганиш мақсадида пойтахт ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев томонидан шахсий қабул ўтказилди. Миробод туманида жойлашган Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида ўтказилган қабул давомида элликка яқин фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. Уларнинг 17 таси жойида ижобий хал этилди, 5 таси бўйича тушунтириш берилди ҳамда кўриб чиқишга қўшимча муддат талаб этадиган 26 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олиниб ижро муддатлари белгиланди.
Мурожаатларнинг барчаси бевосита ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлиб, 19 таси суриштирув ва тергов ҳаракатлари юзасидан; 9 таси мол-мулк ва пул олди-берди масаласида; 14 таси ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш ва қайта тиклаш; 2 таси Профилактика инспектори хатти-харакатидан норозилик; 2 таси Афв этиш ва муддатидан олдин шартли равишда озод қилиниш ва ижтимоий масалада моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда 2 таси ташаккурнома билдириш мазмунидаги мурожаатларни ташкил этди.
Бу каби шахсий ва сайёр қабуллар аҳоли мурожаатларини бевосита ўрганиш, аҳолининг тизимга бўлган ишончини оширишга хизмат қилмоқда.