Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Мустақиллик йилларида тарихий адолатнинг тикланиши” мавзусига бағишланди. Тадбирда Бизнeс ва фан унивeрситeти вакили профессор Равшанбек Худойберганов маъруза қилди. У ўз нутқида, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида кенг кўламли ўзгаришлар бошланганлигини, давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири тарихий адолат ва ҳақиқатни тиклаш бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.