12 Январ 2026 йил 975

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида ўтказилган навбатдаги маънавий-маърифий тадбир "14-январь – Ватан ҳимоячилари куни" байрамига бағишланди

ИИББ мажлислар залида шахсий таркиб иштирокида бўлиб ўтган “Маънавият ва маърифат дарси”нинг навбатдагиси ”Миллий армия – Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони” мавзусига бағишланди. Мазкур мавзуни Мудофаа вазирлиги Ғалаба боғи ёдгорлиги мажмуаси бош илмий ходими Ҳасан Бабаджанов ёритди. Маърузачи Ўзбекистон республикаси Қуролли Кучлари ҳамда халқимизнинг бирлиги, кучли ва барқарор давлатимиз, умумий фаровонлигимиз, тинч-тотув ҳаётимиз пойдевори эканлиги, Армиямизнинг замонавий мудофаа тизимини янада ривожлантириш, илғор технологияларни жорий этиш, ватанпарвар, жасур, салоҳиятли кадрлар билан жамлаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Сўнгра Бош бошқарма Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими катта юрисконсульти, лейтенант Шохруҳ Раҳматов йиғилганларга жорий йилнинг 5 январида Президентимиз томонидан имзоланган “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳиятини йиғилганлар диққатига ҳавола қилди.

Тадбир якунида шахсий таркиб эътиборига йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати қоидаларга риоя қилмасликнинг кўнгилсиз оқибатлари ҳақидаги видеоролик ҳамда “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech