26 Январ 2026 йил 833

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Бош бошқарма мажлислар залида шахсий таркиб иштирокида бўлиб ўтган “Маънавият ва маърифат дарси”нинг навбатдагиси “Давлат хизматида бошқарув самарадорлиги” мавзусига бағишланди. Мазкур мавзуни Давлат сиёсати ва бошқарув академияси декани Актам Холов ёритди. Маърузачи Янги Ўзбекистонда бюрократияни қисқартириш, давлат органлари фаолиятини рақамлаштириш орқали коррупцияга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек, давлат хизматларини соддалаштириш бўйича олиб борилаётган ишларга эътиборни қаратди. Шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш улар билан доимий ишлаш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, самарали давлат хизматчилари захирасини шакллантириш масалалари борасида амалга оширилаётган ишларни таъкидлаб ўтди. Сўнгра сўз олган Республика ИИВ Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети ўқитувчиси, подполковник Бекзод Юсупов йиғилганлар диққатига жорий йилнинг 5 январида Президентимиз томонидан имзоланган “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳиятини ёритиб берди.

Тадбир “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиши билан якунланди.

Барча янгиликлар

Text to speech