Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Бош бошқарма мажлислар залида шахсий таркиб иштирокида бўлиб ўтган “Маънавият ва маърифат дарси”нинг навбатдагиси “Соғлом миллат – юрт истиқболи” мавзусига бағишланди. Мазкур мавзуни Тошкент шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг олий тоифали шифокори Наргиза Низамиддинова ёритди. Маърузачи аҳоли саломатлигини асраш борасида бугунги кунда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди. Шунингдек, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ривожлантириш, соҳани илғор тиббиёт асбоб-анжомлари билан жиҳозлаш, юксак тиббий хизмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталди. Бироқ даволашдан кўра унинг профилактикаси, яъни касалликларнинг олдини олиш бу борада эса жисмоний тарбия ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланиш, овқатланиш тартибига қатъий риоя, соғлом турмуш тарзини танлаш каби муҳим омилларни қайд этди. Маъруза сўнгида шахсий таркиб эътиборига Юлиан Семёновнинг “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” кўп серияли фильми бўйича тайёрланган видеоролик тақдим этилди.
Тадбир “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиши билан якунланди.