4 Феврал 2026 йил 187

Тошкент шаҳар Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг “стол тенниси” тури бўйича мусобақа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099-сон Фармони, Тошкент шаҳар “Динамо” ЖТСЖ кенгашининг 2026 йил календар-режасига мувофиқ, жорий йилнинг 5 феврал куни Ўзбекистон стол тенниси федерациясида таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари, Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар фавқулотда вазиятлар бошқармаси терма жамоалари ўртасида спортнинг “стол тенниси” тури бўйича мусобақа ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур мусобақада таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари (Тошкент шаҳар ИИББ Қўриқлаш бошқармаси, Тошкент шаҳар Фавқулотда вазиятлар бошқармаси)нинг 17 та терма жамоалари таркибида жами 50 нафарга яқин спортчи ходимлар ғолиблик учун беллашишади.

Барча янгиликлар

Text to speech