30 Май 2025 йил 528

Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси - ишчи гуруҳ ташрифининг якуний манзили

Ишчи гуруҳ ўз дастурини Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасига ташриф билан якунлади. Бу ерда иштирокчилар янги таклифлар ва тақдимотлар, хизмат ходимлари учун яратилган шароитлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мол-мулкини қўриқлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

Ходимлар фаолияти самарадорлигини ошириш, техник жиҳозланиш даражаси, ходимларнинг касбий тайёргарлиги, уларнинг меҳнат ва дам олиш шароитлари масалалари ўрганиб чиқилди.

Юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларга тезкор муносабат билдириш ва қўриқланадиган объектларни узлуксиз назорат қилиш имконини берувчи замонавий рақамли ечимларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ишчи гуруҳ пойтахтда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимида Қўриқлаш бошқармаси фаолиятининг муҳимлигини таъкидлади.

© Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Барча янгиликлар

Text to speech