Президентимиз ташаббуси билан камбағалликни қисқартириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга кўмаклашиш дастури борасидаги саъй-ҳаракатлар масъуллар ва мутасаддиларнинг ҳамиша диққат-эътиборида. Жумладан, Тошкент шаҳар ИИББ томонидан бу борада қатор ишлар қилинмоқда. Шундай тадбирлардан бири Бош бошқарма ЙҲХБ раҳбарияти томонидан амалга оширилди. Чилонзор туманида жойлашган “Нафосат” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи иккинчи гуруҳ ногирони, 2002 йилда туғилган Э.Чаросхоннинг ҳолидан хабар олиниб, унинг яшаш шарт-шароитлари, нималарга муҳтожлиги ўрганилди. Чаросхон шу маҳаллада ҳокимият томонидан берилган уйда вояга етмаган, 2020 йилда туғилган қизи билан истиқомат қилиб келади. Суҳбат чоғида унинг рўзғорда музлаткич маиший техникасига эҳтиёж борлиги аниқланиб, шу масалада ёрдам берилди. Бу каби ишлар тизимли равишда пойтахтнинг барча туманларида давом эттирилмоқда.