5 Июл 2022 йил 1577

Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимларининг туманда тезкор-криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб бораётган ишлари тўғрисида

Жорий йилнинг бошидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ раҳбарияти ва ходимлари томонидан туманда тезкор-криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича, аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида кўплаб профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Туманда 70 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият кўрсатмоқда. Маҳалла кесимида ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, 18 та маҳаллада қонунбузарлик ҳолатлари камайган. 32 та маҳаллада ўтган йилнинг шу даврига нисбатан вазият барқарор, ўзгаришсиз қолган.

Муқаддам судланган, пробация хизматида ҳисобда турган, спиртли ичимликларга ружу қўйган, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилувчи фуқароларнинг ҳар бири билан алоҳида профилактик ишлар олиб борилмоқда. Ҳудудий профилактика инспекторлари ҳамда масъул ходимлар томонидан ўтган давр мобайнида туманда фаолият юритувчи 89 та спиртли ичимликлар билан савдо қилувчи дўконлар, 24 та кафе-барлар фаолияти текширилди. Айрим қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди ва 14 та савдо дўконлари фаолияти юзасидан туман ҳокимиятига тақдимномалар киритилди.

Ўғрилик жиноятларини олдини олиш ва "иссиқ изи"дан фош этиш мақсадида, туманда жойлашган 1492 та кўп қаватли уйларнинг йўлакларида қимматбаҳо буюмлар, шу жумладан велосипед ва коляскаларни қолдирмаслиги бўйича огоҳлантирув варақалари тарқатилди. Велосипед билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш мақсадида, “Чимён” маҳалласидаги кўп қаватли уйлар олдида қўриқланувчи ва кузатув камералари мавжуд “велосипед тураргоҳи” ташкил этилди. Туманнинг чегарадош ва криминоген ҳудудларида 136 та видеокузатув камералари ўрнатилди. Бу борадаги ишлар бошқа туманларда ҳам амалга оширилмоқда.

 

Барча янгиликлар

Text to speech