1 Июн 2022 йил 1252

Телевизор ўғрилигида гумонланувчи шахс ушланди

Юнусобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 12 май куни соат 19.00 да, номаълум шахс, 28 ёшли Бахтиёр Х.нинг уйда йўқлигидан фойдаланиб, унинг хонадонига кириб, 2 дона телевизорларини ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этган шахс аниқланиб, ушланди. Бу 31 ёшли Ахмад К. бўлиб чиқди. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech