13 Май 2025 йил 485

“Ташвиш тугмалари” текширилмоқда

Содир этилган жиноятларнинг “иссиқ изи” дан очилишида ўз вақтида қилинган мурожаатлар катта аҳамиятга эга. Тезкорлик билан кўрилган чоралар жиноятчи ҳамда ҳуқуқбузарларни изларни яширишга улгурмай фош этиш имконини беради. Маълумки, одамлар гавжум жойларда, аксарият бозорларда киссавурлик, ўғирлик, майда безорилик каби ҳолатлар учраб туради. Айни пайтларда пойтахтимизнинг “қизил” тоифага киритилган маҳаллалари, гавжум жойлари, кўп қаватли уйлари, давлат аҳамиятига молик хамда савдо объектларида “ташвиш” тугмаси ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Куни кеча Юнусобод тумани ИИО ФМБ раҳбарияти Юнусобод туманида жойлашган “Олой” ҳамда “Юнусобод” деҳқон бозорлари ҳудудларида бўлиб, бозорлар маъмурияти иштирокида бозор ҳудудига ўрнатилган “ташвиш” тугмаларининг созлиги, марказий хизматга тўғри улангани, қонунийлигини назорат текширувидан ўтказишди. Мутахассислар “ташвиш” тугмаларининг ишлаш жараёнларини кўздан кечириб, улар тўғри ҳужжатлаштирилгани, фойдаланишга созлигини тасдиқлашди. Шу ўринда, ушбу жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар пойтахтимиз аҳолиси томонидан мамнуният билан қабул қилингани, “ташвиш” тугмаларидан тўғри фойдаланиш орқали кўплаб жиноий ҳаракатларнинг, салбий ҳолатларнинг олди олинаётганлиги бўйича маълумотлар қайд этилаётганини таъкидлаш жоиз.

Барча янгиликлар

Text to speech