Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан Сизларни, барча мусулмонларнинг қутлуғ айёми – Рамазон ойи кириб келгани билан табриклаймиз. Халқимизга хос аҳиллик, ўзаро бирдамлик ва маънавий поклик фазилатлари янада улуғланадиган муқаддас ойни эл-юртимиз доимо катта хурсандчилик ва кўтаринки кайфиятда кутиб олади. Ушбу муборак кунларда оила ҳамда маҳаллага меҳр ва эътиборли бўлиш, ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга саховат кўрсатиш каби савобли амалларингиз қабул бўлсин. Ушбу нурафшон ойда қилаётган барча эзгу дуоларингиз ижобат бўлишини, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, хонадонларимиздаги файзу барака абадий бўлишини тилаб қоламиз. Пойтахтимизда “Таровеҳ” намозларини тинчлик-ҳотиржамликда адо этилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Сизнинг хизматингизда.