30 Ноябр 2022 йил 1247

Таниши ўғри бўлиб чиқди: автомашинадан ўғрилик ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 20 ноябрь куни тахминан соат 06:30 дан 07:50 гача бўлган вақт оралиғида, 21 ёшли Миржалол, таниши 27 ёшли Шерзодни ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, масофадан бошқариш пульти ёрдамида “Hyundai Elantra” автомашинасини очиб, салонидаги ҳамёнини ичида бўлган тилла узук ва 150 AҚШ долларини, шунингдек юкхонадаги заргарлик буюмлари солинган спорт сумкасини ўғирлаб кетган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида Миржалол қўлга олинган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: