23 Сентябр 2022 йил 875

Таҳлилий ва танқидий руҳда

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов раҳбарлигида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида 8 ойдаги фаолияти сарҳисоби юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда ИИББ бошлиғи ўринбосари полковник Равшан Султанходжаев, Олий таълим муассасаларига бириктирилган профилактика инспекторлари, вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар, ёшлар билан ишлаш йўналиши бўйича инспектор-психологлар ҳамда бозорларга бириктирилган профилактика инспекторлари иштирок этди. Йиғилиш давомида жорий йилнинг 8 ойида умумтаълим мактабларида, олий таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчилар ҳамда талабалар билан ўтказилган профилактик ишлар ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Шунингдек, инспекторларнинг олиб бораётган хизмат фаолияти, хизмат вазифасини бажаришда йўл қўйган камчиликлари ҳамда келгусида бажариши лозим бўлган вазифалар батафсил тушунтирилди, ҳар бир йўналиш учун алоҳида масъул бириктирилди. Бундан ташқари, келгусида олиб бориш зарур бўлган вазифалар тўғрисида қўшимча режа-дастурлар ишлаб чиқилиши белгилаб олинди.
Йиғилиш давомида, хизмат фаолияти давомида камчиликларга йўл қўйган инспекторларга нисбатан тегишли таъсир чоралари кўрилди. Шу билан бирга хизмат фаолиятини виждонан бажариб келаётган инспекторларнинг бир қатори рағбатлантирилди.

Барча янгиликлар

Text to speech