3 Ноябр 2022 йил 826

Тошкент шаҳар ИИББда спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди

Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг ходимлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли, ходимлар орасида мунтазам равишда турли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Яқинда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақада соҳавий хизматлар ҳамда барча туман ИИО ФМБ ходимларидан иборат 15 та жамоа ўзаро куч синашдилар.
Беллашувлар қизғин ва муросасиз тарзда бўлиб ўтди. Мусобақанинг финал учрашувлари, айниқса, кўтаринки руҳда ўтди. Якуний натижага кўра, Бош бошқарма марказий аппарати жамоаси ғолиб бўлиб, 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринлар Бош бошқарма ЙҲХБ ва Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ жамоаларига насиб этди.
Мусобақа ғолибларига Бош бошқарма бошлиғининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech