19 Апрел 2025 йил 836

Спорт – соғлом турмуш тарзи демакдир

Соғлом танда соғлом ақл, деган ибора бежизга айтилмаган. Юртимизда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб ва тадбиқ этиш, оммавий спортни янада ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бу давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, халқимизнинг маънан ҳамда жисмонан соғлом ва баркамол бўлишига берилган эътибордир.
Ички ишлар вазирлиги тизимида мунтазам равишда ўтказиб келинаётган “Маънавият ойлиги” доирасида Тошкнет шаҳар ИИББ тизимида ҳам бир қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Куни кеча Яккасарой туманида жойлашган спорт мажмуасида пойтахт ички ишлар тизими ходимлари ўртасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада Бош бошқарма тизимларидан ҳар бир жамоада 12 нафар иштирокчидан иборат 14 та терма жамоа қатнашди. Мусобақа шартларига кўра ёш тоифаларида: 100, 200, 400, 800, 1000, 3000 метрлик масофаларга югуриш, югуриб келиб узунликка сакраш ва жойидан туриб сакраш йўналишларида ғолиблик учун қизғин баҳслар бўлиб ўтди. Беллашувларни диққат билан кузатган ҳакамлар жамоаларнинг саъй-ҳаракатлари, ғалабага бўлган ғайрат-шижоатларини адолат билан муносиб баҳолаб боришди. Якуний натижаларга кўра умумий ҳисобда: биринчи ўрин - Тошкент шаҳар ИИББ “Қўриқлаш” бошқармаси терма жамоасига, 2-ўрин Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳамда 3- фахрли ўрин Яшнобод тумани ИИО ФМБ жамоасига насиб этди.
Ғолиблар ҳамда мусобақа иштирокчиларига Бош бошқарма ҳамда “Динамо” ЖТСЖ кенгаши томонидан жорий этилган совринлар, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech