6 Декабр 2023 йил 776

Қўшимча маълумот

Тошкент шахар ИИББ томонидан “Долзарб қирқ кунлик” доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида яна бир нечта шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди. Шулар жумласидан,


1.  1991 й.т. Абдуллаев Ахрор Равшан ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш); 

2.  1984 й.т. Махмудходжаев Саидахмадхон Саидалимович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддаси 2-қисми, кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш);

3.  1993 й.т. Холмуродов Суннатилла Чориевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 104-моддаси, оғир тан жароҳати етказиш).


Ушбу шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. 

Шунингдек,


4.  1982 й.т. Ходжаев Аббосхон Ахмадович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);

5.  1987 й.т. Мухамеджанов Азлархон Ботирович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);

6.  1984 й.т. Рустамов Умид Каманжанович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш) лар  


       Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи сифатида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахсдан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Барча янгиликлар

Text to speech