Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан, жиноят ишлари бўйича туман судига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан, 25 нафар ижобий тавсифланган маҳкумга, муддатидан илгари шартли озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилди. Туман суди томонидан тақдимномалар кўриб чиқилиб, 25 нафар маҳкум муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимида жазо ўтаётган 15 нафар маҳкумга ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида, турли хил бадиий китоблар совға қилинди. Шунингдек, Пробация бўлимида жазо ўтаётган ҳамда оилавий шароити оғир бўлган “Сархумдон” маҳалласида яшовчи 2 нафар маҳкумга моддий ёрдам кўрсатилди.