ПДП университетида ёшлар учун “Сайёр суд ва жиноят муҳокамалари” тадбири ўтказилди. Унда судялар, прокуратура ва пробация вакиллари иштирок этди.
Суд жараёнида турли жиноятлар учун жазога ҳукм қилинган, аммо жазонинг катта қисмини ўтаб, тузалиш йўлига ўтган шахслар муддатидан олдин шартли озод қилинди.
Ёшлар билан суҳбатда жиноятларнинг сабаблари ва оқибатлари ҳақида гапирилиб, “жиноят жазосидан қочиб бўлмайди” деган ҳақиқат алоҳида таъкидланди.
Тадбир ёшларда катта таассурот қолдирди ва уларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилди.