Сергели тумани ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник Б.Анваров ҳамда туман ҳокими ўринбосари Н.Жўраева бошчилигида пробация ҳисобида турган 45 нафар хотин-қизлар билан мулоқот ўтказилди. Учрашувда маҳалла фаоллари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этиб, аёлларнинг яшаш шароити ва муаммоларини тинглашди.
Тадбир давомида ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 6 нафар аёлнинг мурожаати алоҳида эътиборга олинди. Уларнинг намунали хулқ-атвори инобатга олинган ҳолда, туман ИИО ФМБ бошлиғи номидан жиноят ишлари бўйича Сергели тумани судига муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақида тақдимномалар киритилди.
Бундай тадбирлар хато қилган аёлларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши ва тезроқ оиласи бағрига қайтиши учун катта имкониятдир.