26 Май 2022 йил 1006

Сергели туманида оммавий қабул ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси раҳбарлигидаги оммавий сайёр қабуллар Тошкент шаҳрининг Сергели туманида бўлиб ўтди. Унда қатор вазирликлар ва ҳудудий ташкилотлар, хусусан ИИВ ва Тошкент шаҳар ИИББ мутасаддилари ҳам фаол иштирок этишди.

Мурожаатлар фуқаролик олиш, ишга кириш, моддий ёрдам олиш ва бошқа муаммолар юзасидан бўлди.
ИИВ ва Тошкент шаҳар ИИББ мутасаддилари ҳар бир фуқаронинг масаласи ва муаммоларини ўрганишди.
26 нафар фуқаронинг муаммоси оммавий қабулнинг ўзида ечим топди. 25 нафар мурожаатчининг муаммосини ҳал қилиш юзасидан масъулларга муддат белгиланди. 4 нафарига хуқуқий тушунтириш берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech